Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши пойтахт кўчаларида ўрганиш ўтказди

2
Toshkent_IIBB_Multimedia
Toshkent_IIBB_Multimedia504334

    Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси мажлисида мазкур масала атрофлича муҳокама қилинди. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда соҳага оид тегишли ташкилотлар мутахассислари билан биргаликда Кенгашнинг 2022 йил 23 сентябрдаги “Тошкент шаҳрининг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини соатига 60 километргача чеклаш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида”ги VI-70-247-14-0-K/22-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида пойтахтимиз кўчаларида ўрганишлар ўтказди.

    Бугун Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал соҳа ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси мажлисида мазкур масала атрофлича муҳокама қилинди.

    Ваҳоланки, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 70-сессиясида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан Амир Темур, Фарғона йўли, Шота Руставели, Янги Сергели, Бобур ва Бунёдкор кўчаларида транспорт воситаларининг юқори тезлигини 60 км. гача чеклаш масаласи киритилган эди.

    Депутатлар масалани янада чуқур ва атрофлича ўрганиш, зарур бўлса тезликни янада камайтириш мақсадида бу ишга тегишли мутахассисларни ҳам жалб этиш таклифини билдиришганди. Шундан кейин доимий комиссия ва ИИББ ЙҲХБ томонидан Кичик ҳалқа автомобиль йўли ичида жойлашган барча кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 60 км. гача чеклаш мақсадга мувофиқ деб топилди.

    Шу билан бирга, баъзи кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини тўлақонли таъминлаш, ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳолдисаларининг олдини олиш ва камайтириш, шунингдек, ҳаракат иштирокчилари учун етарли даражада қулай шароитлар яратиш мақсадида траспорт воситаларининг ҳаракат тезлигини соатига 50 км. гача чеклаш мақсадга мувофиқ деб ҳисобланди. Булар жумласига Алишер Навоий, Маҳтумқули, Амир Темур, Кичик ҳалқа автомобиль йўли, Ислом Каримов, Тарас Шевченко, Бобур ва Фурқат кўчаларининг бир қисми ва Амир Темур хиёбони айланма йўли киради.

    Доимий комиссияда мазкур масалани халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартибига киритиш маъқулланди

    © Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.