Сайёр судда пробация ҳисобидаги шахслар жазодан озод этилди

0
Toshkent_IIBB_Multimedia
Toshkent_IIBB_Multimedia504380

    Пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган “Боғзор” маҳалласида сайёр суд ўтказилди. Чилонзор тумани ИИО ФМБ пробация бўлими ходимлари томонидан 18 нафар назорат остидаги шахслар судга олиб келинди. Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судининг судьялари иштирокида ўтказилган сайёр суд мажлисида 9 нафар шахсларга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилди. пробация хизмати тартиб-қоидаларига тўлиқ амал қилиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, яшаш ва иш жойидан ижобий тавсифланган, шунингдек, суд томонидан тайинланган жазонинг тегишли қисмини ўтаб бўлган маҳкумларнинг ўталмай қолган жазосидан ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди. Шунингдек, сайёр суд мажлиси якунида туман судининг судьялари томонидан назорат остидаги шахсларни қизиқтирган саволларга жавоб берилиб, ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.