Узбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази олимлари генетик векторлар ва

4
Minzdrav
Minzdrav11530

    Ўзбекистон Фанлар академияси Геномика ва биоинформатика маркази
    олимлари генетик векторлар ва помидор ўсимлиги асосида коронавирус инфекциясига қарши биринчи марта помидор ўсимлигидан тўғридан-тўғри истеъмол қилинадиган янги авлод COVID-19 вакцинасини яратди. Бунинг учун коронавируснинг S1 антиген оқсилини кодловчи ген фрагменти махсус векторларга жойлаштирилиб, помидор ҳужайраси геномига киритилди. Бу ҳужайралардан S1 антигени оқсилини мунтазам ишлаб чиқарувчи помидор ўсимлиги олинди. Яратилган «TOMAVAC» вакцинаси синовлари сичқонлар ва кўнгилли инсонлар қон зардобида (IgG) ҳамда ичакда юқори миқдорларда нейтралловчи антитаначалар (IgA) ҳосил қилишини исботлади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.