ЖССТ маълумотларига кўра, дунёда 665 миллиондан ортиқ одам эндемик буқоқ ва бошқа қалқонсимон без касалликларидан азият чекмоқда

1
Minzdrav
Minzdrav11507

    1,5 миллиард кишида эса йод танқислиги ривожланиши хавфи мавжуд.

    Ушбу хасталиклар орасида буқоқ дунёнинг аксарият мамлакатлари, шу жумладан, Ўзбекистонда ҳам ўткир муаммога айланиб бормоқда.

    Шу боис, давлатимиз раҳбари ўтган йилнинг декабрь ойида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида эндокринология хизматини такомиллаштириш бўйича биринчи галдаги чора-тадбирларни белгилаб берганди.

    Айни пайтда ушбу вазифалар ижроси доирасида академик Ё.Тўрақулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази мутахассислари жойларда тарғибот тадбирлари ҳамда қалқонсимон без хасталигидан азият чекаётган беморларда мураккаб операцияларни ўтказмоқда.

    Юқоридаги видеолавҳада марказ шифокорлари бошчилигида Навоий вилоятида бажарилган шундай амалиётлар ҳақида сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.