«Спорт сен билан» шиори остида оммавий тадбир ўтказилди

25
uzsport
uzsport1493

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини таъминлаш ҳамда ноябрь-декабрь ойлари давомида ўтказилаётган «Ёшлар ойлиги» муносабати билан Шайхонтоҳур тумани жисмоний тарбия ва спорт бўлими ташаббуси билан «Спорт сен билан» шиори остида оммавий тадбир ўтказилди.

    Ушбу оммавий югуриш мусобақасида Абдулла Қодирий кўчасидан старт берилиб «Наврўз» боғигача бўлган масофада 400 нафар иштирокчи ўз омадини синовдан ўтказди. Марафонда тумандаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари ҳамда туман аҳолиси фаол иштирок этди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.