Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида пойтахтимизнинг 12 та туманида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини
“Тошкент тажрибаси” лойиҳаси доирасида пойтахтимизнинг 12 та туманида 170 та маҳалла тиббиёт пунктини барпо этиш режалаштирилмоқда. Ушбу “мини-поликлиника”лар 10 800 та кўп қаватли уй жойлашган маҳаллалар ҳудудида яшовчи 540 минг нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатади.
Янги лойиҳа учун Юнусобод тумани тажрибаси асос қилиб олинган. Барча зарур дори-дармонлар, керакли тиббий буюмлар билан жиҳозланган, 8:00дан 20:00 гача ишловчи мазкур “кичик шифохона”да врач ва 2 нафар ҳамшира фаолият олиб боради.
Қолаверса, бу қулайлик натижасида аҳоли оддий кўриклар, режали равишда эмланиш учун ҳам поликлиникага қатнаш оворагарчиликларидан халос бўлади.
Лойиҳа доирасида йил охирига қадар 40 та маҳалла тиббиёт пункти жиҳозланиб, пойтахтдаги кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар ихтиёрига топширилади.
Юқоридаги видеолавҳада ушбу лойиҳанинг аҳамияти ҳақида сўз юритилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
{$ noItemsMessage $}