Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Сурхондарё вилоятида ташкил этилаётган соғломлаштириш акциясида пойтахтдан

1
Minzdrav
Minzdrav11559

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Сурхондарё вилоятида ташкил этилаётган соғломлаштириш акциясида пойтахтдан келган малакали шифокорлар тиббий хизматга муҳтож беморлар мушкулини осон қилмоқда.

    Айниқса, тадбир доирасида ташкил этилган вазирликнинг тиббий сайёр қабуллари аҳолини ортиқча маблағ ва вақт сарфлаш ҳамда турли оворагарчиликлардан халос қилди.

    Ана шундай беморлардан бири жарқўрғонлик 50 ёшли Қизлархон Йўлдошевадир. Унинг тиббий кўрикда иштирок этиш учун узоқ йўл босиб, Термиз шаҳрига келиши бесамар кетмади. Бемор шу куни кардиолог ва эндокринолог каби мутахассислар текширувидан ўтиб, ўзи учун зарур тавсиялар олди.

    “Ren news” информацион дастури ижодкорлари томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тиббий кўрик жараёнлари ҳақида батафсил сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.