Бундан икки йил аввал бевосита Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган Болалар миллий тиббиёт маркази Ўзбекистон соғлиқни сақлаш

7
Minzdrav
Minzdrav11501

    Бундан икки йил аввал бевосита Президентимиз ташаббуси билан бунёд этилган Болалар миллий тиббиёт маркази Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимидаги энг ноёб лойиҳалардан биридир.

    Жаҳон стандартларига мос, энг илғор технологиялар билан жиҳозланган, етук ва малакали мутахассислар жамлганган ушбу муассаса сўнгги 25 йил ичида ўз қобиғига ўралиб қолган ўзбек тиббиётини бутунлай янги босқичга олиб чиқишга ҳисса қўшди.

    Бу эса мазкур марказнинг, энг аввало, Президентимиз айтганидек, оддий халқ, уларнинг фарзандлари саломатлиги учун бунёд этилгани ва фаолият олиб бораётганини англатади.

    Зеро, бугун давлат раҳбари томонидан қўйилган энг муҳим талаб ҳам шу: инсон қадрини улуғлаш, тиббиётни халққа яқинлаштириш ҳамда жондан азиз фарзандларимизнинг соғлом ва баркамол улғайишлари учун мустаҳкам пойдевор яратиш!

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.