Сурхондарё вилоят эндокринология диспансери авваллари эски бинода фаолият юритар

6
Minzdrav
Minzdrav11579

    Сурхондарё вилоят эндокринология диспансери авваллари эски бинода фаолият юритар, зарур тиббий жиҳозлар, малакали мутахассислар етишмаслиги сабабли ҳудуд аҳолиси шифо истаб пойтахтга боришга мажбур эди.

    Бугунга келиб эса мазкур тиббиёт муассасасида вазият буткул ўзгарди. Хусусан, диспансер биноси қайта реконструкция қилиниб, замонавий ва энг сўнгги русумдаги тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди.

    Натижада шифохонанинг ўзида эндокрин безлардаги мураккаб операцияларни бажариш имкони яратилди. Эътиборлиси, 2018 йил бу ерда 230га яқин жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, 2021 йилга келиб, 500га яқин юқори технологик операциялар бажарилди.

    Бу билан воҳалик беморларнинг республика даражасидаги тиббиёт муассасаларига бориши учун деярли ҳожат қолмади.

    “O‘zbekiston 24” телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган «Тафсилот» кўрсатувида шу ҳақида батафсил сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.