Хитойликлар Қирғизистонда болаларни ўлдириб, жасадларини егани ростми

265
Worldnewsuz
Worldnewsuz790

    Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қирғизистонда ишлаётган хитойликлар болаларни аввал ўлдириб, кейин жасадларини истеъмол қилгани акс эттирилган аудио, видео ёзувлар тарқалди. Видео ва аудиоёзувларда одамларнинг фарёд қилаётгани тасвирланган.
    Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Хитой фуқароларига оид материалларни ўрганиб чиқди.
    Тарқатилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди, деб хабар беради бошқарма матбуот хизмати. Бундан ташқари, кўплаб одамлар асирга олингани ва йиғлаётгани тасвирга олинган видео тоғли ҳудудларнинг бирида суратга туширилган.
    “Видео Қумтор олтин конида суратга олинган бўлиб, у ерда одамлар 10 январ кўчки натижасида бедарак йўқолган икки ишчи хотирасига дуо қилиб, йиғлашган”, дейилади Қирғизистон ИИВ хабарида.
    Aйни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари бундай маълумотни тарқатган илк манбани аниқлаш учун барча чораларни кўрмоқдалар, дея қўшимча қилинади ИИВ матбуот хизмати баёнотида.

    Read more at https://effect.uz/n/3226

    Официальный сайт: http://www.effect.uz/
    Instagram http://instagram.com/effectuzb
    Telegram https://telegram.me/effectuz
    Facebook https://www.facebook.com/effect.uz/
    Twitter https://twitter.com/Effectuzb
    ВКонтакте https://vk.com/effectuz
    Одноклассники https://ok.ru/group/55599312601190

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.