Toʻlqin Eshbek "Avtoportret" koʻrsatuvida | Тўлқин Эшбек

25
ziyouz
ziyouz23486

    Тўлқин Эшбек 1963 йил 1 июнь куни Самарқанд вилояти Иштихон туманида туғилган. Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган (1985).2006 йил 28 августдан буён Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ журналистика факультети «Оммавий алоқалар ва реклама» кафедраси катта ўқитувчиси, 2011 йилдан буён доценти, шу билан бир қаторда ЎзМУ ахборот хизмати раҳбари лавозимида ҳам фаолият кўрсатиб келмоқда. Тўлқин Эшбек “Таҳририят ишини ташкил этиш” (2001), “ОАВда реклама санъати” (2003), “Ахборот хизмати: ишлаш усуллари ва тамойиллари” (2009), “Мафкура майдонида ахборот-психологик хавфсизлик” (2011), “Ахборот-психологик хавфсизлик: назария ва амалиёт” (2013) ўқув қўлланмалари, ҳаммуаллифликда “Жаҳон журналистикаси тарихи” (2008), “Очиқ ахборот тизимларида ахборот-психологик хавфсизлик” (2013) дарсликлари ва “Журналистика, маънавият, жамият” (2010) рисоласи чоп этилган. У “Жигарбандлар” (1992), “Шабада эсган кун” (1993), “Қишлоқлик бола қиссаси” (1994), “Жайдари ҳангомалар” (1996), “Адашган қиз қисмати” (2000), “Ҳаёт карвонлари” (2005) насрий тўпламлари муаллифи. У Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси. Адабиёт соҳасидаги Усмон Носир мукофоти лауреати (1993), журналистика соҳасида “Олтин қалам” Миллий мукофоти совриндори (2008) бўлган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.