Эндигина тўрт баҳорни қарши олган бухоролик Раҳматжон оғир юрак хасталигига чалинган

0
Minzdrav
Minzdrav11521

    Эндигина тўрт баҳорни қарши олган бухоролик Раҳматжон оғир юрак хасталигига чалинган. Жигарбандининг дардига шифо топиш илинжида моддий томондан қийналиб келган ота-онанинг бугун орзу-армонлари ушалмоқда.

    Хусусан, давлатимиз раҳбари топшириғи билан ажратилган маблағлар ҳисобига юртимиз бўйлаб юрагида нуқсони бор бемор болаларда жарроҳлик амалиётларининг ўтказилиши Раҳматжонга ўхшаган минглаб жажжи беморларни яна соғлом ҳаётга қайтаряпти.

    Юқоридаги видеолавҳада Бухоро вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида ўтказилаётган ана шундай операциялар ҳақида батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.