Озон шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорликнинг III форуми бўлиб ўтди

5
Minzdrav
Minzdrav11530

    Икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ушбу нуфузли анжуманда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ҳам иштирок этди.

    Тадбир доирасида Ўзбекистон ва Татаристон Соғлиқни сақлаш вазирликлари ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра:

    Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида татаристонлик мутахасисслар иштирокида онкология, гинекология, болалар хирургияси, катталар ва болалар нейрохирургияси йўналишларида кам инвазив жарроҳлик бўйича юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатишга қаратилган саломатлик ойлигини ўтказиш;

    ўзаро мутахассислар алмашинуви;

    минтақавий кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва Россиянинг етакчи клиникалари ҳамкорлигида “Радиологик маълумот марказлари” дастурини амалга ошириш каби қатор истиқболли вазифалар кўзда тутилган.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.