Замонавий тиббиётда касалликлар профилактикаси бирламчи масалага айланмоқда

4
Minzdrav
Minzdrav11559

    Замонавий тиббиётда касалликлар профилактикаси бирламчи масалага айланмоқда. Қолаверса, эрта босқичда аниқланган хасталиклар муолажанинг самарали бўлишини таъминлайди. Демак, бу ўринда аниқ ва тезкор ташхиснинг аҳамияти катта.

    Шу кунларда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ташаббуси билан маҳаллаларда ўтказилаётган чуқурлаштирилган тиббий кўриклар айни шу мақсадга қаратилган.

    Бу галги сайёр тиббий кўрик Бектемир туманининг «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, маҳаллий ҳокимлик кўмагида ташкил этилди. Унга барча йўналишлар бўйича малакали тор соҳа мутахассислари жалб этилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.