Дунёни ёрқин рангларда кўришдан бебаҳра инсонлар кам эмас

1
Minzdrav
Minzdrav11507

    Кўз гавҳарини бутунлай зулмат қоплаган кишилар ҳам орамизда яшайди.

    Аммо бугун уларнинг барчаси тақдир ҳукмига аввалгидек кўниб яшашга маҳкум эмас. Чунки замонавий тиббиёт ютуқлари қорачиқларга қайта нур бағишлаш имконини бермоқда.

    Муҳими, кўз микрохирургияси соҳасидаги бундай юқори технологик операциялар энди жойларда ҳам муваффақиятли ўтказиляпти.

    Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт марказининг бир гуруҳ етакчи шифокорлари иштирокида муассасанинг Қарши филиалида икки кун ичида 22 та ана шундай мураккаб амалиётлар бажарилди.

    Имтиёзли даволаниш учун тиббий йўлланмага эга бўлган эҳтиёжманд фуқароларда давлат ҳисобидан ўтказилган ушбу операциялар тафсилотлари “O‘zbekiston 24” телеканали орқали ёритилди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.