Пойтахтимизда “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокидаги

2
Minzdrav
Minzdrav11555

    Пойтахтимизда “Репродуктив технологиялар – янги ҳаётга йўл” мавзусидаги халқаро мутахассислар иштирокидаги Ўзбекистон репродуктив тиббиёт ассоциациясининг II Конгресси ўз ишини бошлади.

    Иштирокчилар қаторида юртимиздаги соҳа вакиллари билан биргаликда Хитой, Япония, Испания, Туркия, Ҳиндистон, Россия, Озарбайжон, Исроил, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатлардан етакчи мутахассислар бор.

    Тадбирни соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи Даврон Султанов очиб берди.

    ЖССТнинг 2023 йилдаги ҳисоботига кўра, дунёда бепуштликдан катта ёшли аҳолининг тахминан 17,5 фоизи ёки ҳар олти кишидан бири азият чекади, бу эса улар учун арзон ва сифатли даволаш усулларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш зарурлигини англатади. Ўзбекистонда 2019 йилда “Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида”ги қонун қабул қилингани бу борадаги муҳим воқеа бўлди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.