Маълумки, шу кунларда юртимиз бўйлаб “Қишлоқ хўжалиги ходимлари саломатлиги ойлиги” бўлиб ўтмоқда

0
Minzdrav
Minzdrav11560

    Бухоро туманининг Работақалмоқ маҳалласида ташкил этилган ана шундай соғломлаштириш тадбирида ҳудуддаги 300 дан зиёд фермер хўжалиги деҳқонлари, боғбонлар, кластер ходимлари ва уларнинг оила аъзолари профилактик ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

    Акцияда аҳолига тор соҳа мутахассислари, вилоят даволаш-профилактика муассасаларининг малакали шифокорлари томонидан зарур тавсиялар берилиб, касалликлар аниқланган беморларнинг туман ҳамда вилоят шифо масканларида даволаниш имкони яратилди.

    Юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.