Улуғнор — Андижон вилоятининг энг олис туманларидан

0
Minzdrav
Minzdrav11557

    Улуғнор — Андижон вилоятининг энг олис туманларидан. Ушбу ҳудудда аҳоли яшаш манзилларининг тарқоқ ҳолда жойлашгани, улар орасидаги масофа узоқлиги тез тиббий ёрдам хизмати сифатига салбий таъсир кўрсатар эди.

    Хусусан, авваллари битта чақирув учун камида бир соат вақт талаб этилар, бунга қадар иккинчи чақирув муддати ҳам узаяр, бу эса одамларнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўларди.

    Аҳолини қийнаб келаётган ушбу муаммони бартараф этиш мақсадида яқинда туманда жойлашган “Деҳқонобод” маҳалла фуқаролар йиғинида янги тез тиббий ёрдам шохобчаси ташкил этилди.

    Натижада «Тез ёрдам»нинг хизмат кўрсатиш радиуси ва чақирув манзилига етиб бориш вақти кескин қисқарди. Шунингдек, ушбу шохобчага замонавий автотранспорт воситаси ҳам тақдим этилди.

    Қуйидаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.