Samarqand — Amir Temur davlati poytaxti | Самарқанд — Амир Темур давлати пойтахти

154
ziyouz
ziyouz23486

    Тарихий ёзма манбаларда Самарқанд нинг ёши қадимийлиги тўғрисида маълумотлар бор. Муҳаммад ан-Насафий «ал-Қанд фий зикри уламои Самарқанд», Хайдар ас-Самарқандий (12-аср) «Қандияи Хурд», Абу Тоҳирхожа Самарқандий «Самария», Хитой тарихчиси Чжан Цян, юнон ва римлик тарихчилар Арриан, Курций Руф ва бошқа кўплаб муаллифларнинг асарларида бу ҳақда ёзиб ўтилган. Шу боис ўрта асрлардан Шарқда оммалашиб кетган мақоллардан бирида «Ғарбда Рим, Шаркда Самарқанд» дейилган. Самарқанд ва Рим инсоният такдиридаги буюк хизматларини назарда тутиб «Боқий шаҳарлар» номини олганлар. Халқ ибораси «Самарқанд сайкали рўйи заминаст» [Самарқанд ер юзининг сайқали (жилоси)] бехуда айтилмаган. Амир Темур Самарқандни ўзгача меҳр билан қадрлади, обод қилди, дунёнинг сайқалига айлантирди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.