Хасталикдан дард чекканимизда, энг аввало, кимдан нажот кутамиз

139
Minzdrav
Minzdrav11502

    Ҳасталикдан дард чекканимизда, энг аввало, кимдан нажот кутамиз? Жисмимиз оғриқдан зир-зир титраб, нафас олишга ҳам мажолсиз қолганимизда-чи? Соғлиғимиз ёмонлашиб, тўшакда жон талашиб ётганимизда биринчи бўлиб ёрдамга ошиқадиганлар кимлар?

    Албатта, шифокорларимиз, янаям аниқроғи, куну тун сергак, кўмакка ҳамиша шай “тез ёрдам” хизмати ходимлари!

    Аммо орамизда “иситмам кўтарилмадимикан?”, “қон босимимни ўлчатай-чи?”, “уколимни қилдириб олсаммикан?” деган важлар билан ҳам “тез ёрдам”га сим қоқишади. Қолаверса, ёлғон ва асоссиз чақирувлар туфайли тизим ходимларини овораю сарсон қилувчилар ҳам, афсуски, учраб турибди.

    Табиийки, бундай ҳолатлар хизмат бригадасининг баъзан оғир беморлар манзилига кечикиб етиб боришига сабаб бўлади. Оқибатда инсонлар ҳаёти хавф остида қолиши мумкин.

    Юқоридаги видеоролик баъзи юртдошларимиз учун ибрат бўлса, ажаб эмас. Зеро, “тез ёрдам” хизматида ҳар дақиқа ҳисобли, ҳар сония ғанимат.

    Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.