Узбекистон футболчилар пенальти талашишди

607
alisher5558
alisher555837618594

    Ўзбекистон терма жамоасининг «штатдаги пенальтист»и Марат Бикмаев ҳисобланади. Бу ҳақда терма жамоа бош мураббийи Эктор Купер Эронга қарши 11 сентябрь куни ўтказиладиган навбатдаги ўртоқлик учрашуви олдидан бўлиб ўтган матбуот анжумани вақтида маълум қилди.

    6 сентябрь куни Тошкентда Сурияга қарши кечган ўртоқлик учрашуви вақтида меҳмонлар жамоаси дарвозаси томон пенальти белгиланган, ўшанда дастлаб Отабек Шукуров зарбани ижро этишга чоғланган, бунга Сардор Рашидов рози бўлмаган ва тўпни ундан олиб қўйиб нуқтага ўрнатади. Аммо учинчи бир футболчи Марат Бикмаев унинг ўзидан тўпни олиб, зарба беради.
    «Мен пенальти масаласига ойдинлик киритмоқчиман. Пенальтини ким тепишини мен ҳал қиламан. Марат Бикмаевми ёки Отабек Шукуровми, менинг кўрсатмамга амал қилиши шарт. Мен Маратга пенальти бўлса, сен тепасан деб айтганман ва буни ўша вазиятда футболчилар билмасди. Бу вазият сизларга тушунмовчилик бўлиб туюлган бўлсада аслида ундай эмас», дея мураббийнинг сўзларини келтирмоқда «Трибуна» мухбири.
    Матбуот анжуманида иштирок этган Отабек Шукуров ҳам вазиятга изоҳ берган.

    «Пенальтини ким тепишидан қатъи назар асосийси жамоага манфаат келса бўлди. Биз доим битта жамоамиз, яъни бир бутун оила каби бир биримизни ҳурмат қиламиз», деган футболчи.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.