Андли диабет касаллиги одатда оғриқсиз кечади

2
Minzdrav
Minzdrav11821

    Қандли диабет касаллиги одатда оғриқсиз кечади. Шу боис, статистик маълумотларга кўра, беморларнинг ҳар иккинчиси ўзининг хаста эканини билмайди.

    Кўп ҳолларда эса касалликни тиббий текширувлардан сўнгина аниқлаш мумкин.

    Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт марказининг малакали шифокорлари томонидан Зомин тумани Халқобод маҳалласида ўтказилган тиббий кўрикларда аҳолига бу борада зарур маълумотлар берилди.

    Хусусан, маҳаллада яшовчи Муҳаббат она Мирзаева учун ушбу тиббий текширувлар айни муддао бўлди. Сабаби скрининг натижасида унинг қонида қанд миқдори меъёридан ошганлиги аниқланди.

    Шунингдек, тиббий кўрик асносида аҳоли ўртасида сўровномалар ўтказилиб, якунда 50 нафардан зиёд фуқарога буқоқ ташхиси қўйилди. Бу эса керакли даво чораларини ўз вақтида амалга ошириш имконини беради.

    «O’zbekiston 24» телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада шу хусусда сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.