Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, ҳар бир инсон касал бўлиши

13
Minzdrav
Minzdrav11575

    Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, ҳар бир инсон касал бўлиши, шифокор кўмагига эҳтиёж сезиши мумкин. Бунда энг биринчи бўлиб “Тез ёрдам” хизмати ходимлари ёрдамга ошиқади. Бироқ улар доим ҳам чақирув манзилига ўз вақтида етиб боролмаслиги ва беморга биринчи тиббий ёрдам кўрсата олмаслиги мумкин. Бунга эса кўпинча асоссиз ва ёлғон чақириқлар сабаб бўлади. Афсуски, аксарият ҳолларда у ёки бу сурункали касаллиги бор беморлар гоҳ қон босимини ўлчатиш, гоҳида қайсидир уколни қилдириш ёки бўлмаса, режали даволаш муолажалари учун ҳам «Тез ёрдам» чақиришади. Уларнинг бу хатти-ҳаракати ушбу хизмат фаолияти ва сифатига салбий таъсир этади. Энг ёмони, тиббий ёрдамга чинакам муҳтож беморнинг ҳаёти хавф остида қолиши, ҳатто ўлим ҳолати кузатилиши мумкин. «103» ходимлари ишида ҳар бир дақиқа ҳисобли эканини била туриб, бу ишни амалга оширувчи юртдошларимизга ушбу видеороликдаги ҳолат ибрат бўлади, деган умиддамиз.
    Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.