Бухоро вилоятида АКТни ривожлантиришда хусусий секторнинг роли

12
alisher89
alisher8911625

    Бугунги кунда вилоятимизда ахборот-коммуникация технологиялари, электрон ҳукумат тизими ҳамда рақамли иқтисодиётни ривожлантиришда маҳаллий тадбиркорлик субъектларининг алоҳида ўрни ва аҳамияти бор.

    Инсонларнинг турмуш тарзини янада яхшилаш, аҳоли ва тадбиркорларга электрон давлат хизматлари кўрсатишни янада кенгайтириш, корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқариш ва маъмурий жараёнларни янада оптималлаштириш мақсадида хусусий сектор томонидан мобил ва веб иловалар, ихтисослаштирилган ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотлар, веб-сайтлар ишлаб чиқилиб, иқтисодиётнинг барча тармоқларида кенг жорий этилмоқда.

    Давлатимиз раҳбарининг ташаббусларига асосан республикамизда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга асосланган иқтисодиётнинг юқори технологик тармоқларини шакллантириш ва фаол ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш, ахборот технологиялари маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар ва буюртмачиларига қўшимча имтиёзлар ва преференциялар бериш ҳисобига ушбу тармоқда илм-фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашувини янада чуқурлаштириш, АКТ маҳсулотлари экспортини кўпайтириш, шунингдек маҳаллий ва хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш мақсадида «Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази ҳамда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилди.

    Жумладан, бугунги кунда вилоятмизда фаолият юритиб келаётган 6 та тадбиркорлик субъектлари Мирзо Улуғбек инновация маркази резиденти сифатида рўйхатдан ўтказилди.

    Навбатдаги видеолавҳамиз Бухоро вилоятида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишда ўз ҳиссасини қўшиб келаётган маҳаллий тадбиркорлар фаолиятига бағишланган. “Истиқлол ТВ”, TENZOR SOFT MCHJ, BIZZONE GROUP MCHJ, AMIRSHOH SOFTWARE SOLUTIONS MCHJ, RE-START APP, TURON COMPUTERS жамоаларига миннатдорчилик билдирамиз.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.