Shukrona | Шукрона

56
ziyouz
ziyouz23486

    Ҳазрати Умар олдларига келтирилган ҳеч бир таомдан қусур қидирмасдилар. Баъзан ейдиган нарсалари қуллар ҳам бурун жийитадиган таом бўларди. Бундан хизматкорлари Асламнинг (ёки Ярфа) ҳам жаҳли чиқарди. Ҳазрати Умардек каҳри қаттиқ инсон лоақал бир маротаба қизишиб: «Йўқотинг буни дастурхондан! Ейдиган нарса келтиринг», дейишлари керак эди. Бир куни Аслам: «Бугун амирул мўмининни гапиришга мажбур киламан», деб, ўшанга яраша иш қилди: кул бўлатуриб, ўзи ҳам хушламайдиган таом — қотган нон ва нордон сут келтириб, Ҳазрати Умарнинг олдларига қўйди. Аслам ҳеч бўлмаса: «Буни ўзингга илинсам ермидинг?» деган гапни эшитишдан умидвор эди. Ҳеч бўлмаганда шундай десинлар.. Йўқ, Ҳазрати Умар ҳар доимгидек дастурхондагиларни индамай едилар ва Аллоҳга ҳамду санолар айтдилар. Ўша пайтда Ҳазрати Умарнинг айтган гаплари Асламнинг қулоқларида муҳрланиб қолди: «Оҳ нақадар яхши неъмат! Бугун шуни ҳам тополмаган қанча одамлар бор!»

    Аҳмад Лутфий Қозончининг “Ҳазрати Умар ибн Хаттоб (р.а.)”
    (Тошкент, «Мовароуннаҳр», 2005) китобидан олинди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.