Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига

6
Minzdrav
Minzdrav11641

    Президентимизнинг “Соғлиқни сақлаш соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ Тошкент тиббиёт академиясининг таълим дастурлари халқаро аккредитациядан ўтказилди.

    Бир йил давомида 20 та давлатдан жалб қилинган халқаро экспертлар иштирокида академиянинг фаолияти ўрганилди. Натижада барча мавжуд 10 та бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда магистратура, клиник ординатура ва малака ошириш мутахассисликлари бўйича, жами 19 та таълим дастурлари Бутунжаҳон тиббий таълим халқаро стандартларига мос деб топилди.

    Тошкент тиббиёт академиясида Таълим сифатини таъминлаш бўйича мустақил халқаро аккредитация ва рейтинг агентлиги (IAAR) вакиллари иштирокида ушбу халқаро стандартларга мослик тўғрисидаги сертификатларнинг топшириш маросими бўлиб ўтди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.