Хабарингиз бор, кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов

1
Minzdrav
Minzdrav11507

    Хабарингиз бор, кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов мамлакатимизга расмий ташриф билан келган эди.

    Расмий делегация таркибида бўлган Туркманистон Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт саноати вазири Нурмухаммет Аманнепесов шу куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазири Абдуҳаким Хаджибаев ҳамроҳлигида пойтахтимиздаги Болалар миллий тиббиёт марказига ташриф буюрди.

    Мартабали меҳмон марказ фойесида ташкил қилинган маҳаллий дори воситалари кўргазмаси билан танишиб, юртимиз фармацевтика саноатидаги ишлаб чиқариш жараёнлари ҳақида атрофлича маълумотлар олди.

    Шунингдек, Н. Аманнепесов марказ фаолияти, у ерда яратилган шарт-шароитлар, замонавий тиббий асбоб-ускуналар ҳамда даволаш усуллари билан яқиндан танишар экан, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.