Муносабатлар сифати янги поғонага кўтарилди

16
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631421

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг мустақил ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар уюшмаси “MUSAID” вакиллари билан учашув бўлиб ўтди.

    Ташриф доирасида иқтисодиёт, савдо-сотиқ, инвестиция, туризм, транспорт-логистика соҳасига оид масалалар кўриб чиқилди.

    Учрашув давомида вакиллар пойтахтда инвестицион муҳитни янада такомиллаштириш бўйича амалга оширилган ишлар, хусусан, хорижий инвесторлар учун яратилган солиқ, божхона ва бошқа соҳалардаги имтиёзлар ва имкониятлардан мамнунликларини таъкидлаб ўтди.

    Шунингдек учрашув доирасида Туркия ишбилармон доиралари, тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида “В2В” форматидаги учрашувлар ҳам ташкил этилди.

    Маълумот учун, ўтган йилнинг сентябрь ойида Тошкент шаҳрида “MUSAID” нинг ваколатхонаси очилган.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.