Salaflar shuhratni yomon ko’rishgan | Салафлар шуҳратни ёмон кўришган

39
ziyouz
ziyouz23486

    Муҳаммад ибн Мункадир ҳикоя қилади: “Расулуллоҳнинг (с.а.в.) масжидларида менинг устуним бор эди. Кечалари унинг олдида намоз ўқирдим, кейин суяниб ўтирардим. Бир йили Мадина аҳли ёмғирсиз қолди. Шунда улар Аллоҳдан ёмғир сўраб (далага) чиқишди. Лекин ёмғир ёғмади. Ўша кечаси мен Масжиди Набавийда (с.а.в.) охирги – хуфтон намозини ўқиб бўлиб, устунимга суяниб ўтирган эдим. Бир пайт эгнига кўйлак кийган, яна бошқа бир кўйлакни бўйнига ташлаб олган қоп-қора одам кириб келди. Менинг устунимнинг олд томонига ўтиб икки ракаат намоз ўқиди-да, ўтирди. Сўнг деди:

    «Eй Раббим, пайғамбаринг ҳарамидагилар ёмғир сўрашди, лекин ёмғир бермадинг. Мен Сендан ўтинаман, уларни суғор».

    Жинни бўлса керак, деб ўйладим. Аммо у дуодан қўлини қўймасдан туриб, осмонда момақалдироқ овози эшитилди. Ёмғир келаётган эди. Уйга қайтмоқчи бўлдим.

    Ёмғир овози эшитилгач, ўша одам Аллоҳга ҳамдлар айтди. Шундай айтдики, умримда унақасини эшитмаганман. Кейин:

    «Мен кимманки дуойимни ижобат қилдинг. Лекин мен Сенга ҳамд айтиш билан, қудратинг билан паноҳ сўрадим», деди. Сўнгра намоз ўқий бошлади. Қиёмда узоқ турди. Субҳ яқинлашганини сезгач, сажда қилди ва витр ўқиди. Сўнгра бомдоднинг икки ракат суннатини адо қилди. Кейин фарзига жамоатга қўшилди. Мен ҳам қўшилдим.

    Имом салом бергач, ўрнидан турди. Орқасидан мен ҳам турдим. Масжиднинг эшигига етгач, кийимини ёпиниб ташқарига чиқди ва ёмғирга «шўнғиди».
    http://qadriyat.uz/ibrat/515-sa...-jomon-k-rishgan

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.