МультиРадарлар ҳақида батафсил маълумот берилди

35
Worldnewsuz
Worldnewsuz790

    Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 24 январь куни Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик Палатасининг қўшма мажлисидаги мурожаатномасида “жамиятимизда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва олдини олиш бўйича” бир қатор профилактик чора-тадбирлар белгилаб берган эди.
    Бугунги кунда мазкур талабларни бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 1/107-сонли Фармойиши хамда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг 2020 йил 31 январ кунги 13-сонли Фармойишига асосан “2020 йил 1 феврал кунидан бошлаб вилоят худудида – Хуқуқбузарликларга қарши курашиш ойлиги” ўтказиб келинмоқда.
    Куни-кеча мазкур тадбирларни натижаларини кенг оммага етказиш, ахоли ўртасида профилактик ва огохлантирув ишларини кучайтириш мақсадида Фарғона вилояти ИИБ раҳбарияти томонидан журналист ва блогерлар иштирокида брифинг ўтказилиб, ИИБнинг мутассади раҳбарлари томонидан тегишли маърузалар ва хисоботлар берилди.
    Брифинг давомида вилоят ИИБ масъул ходимлари томонидан журналистларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
    Асосийси брифингда 13 февраль кундан рейд бошлаган ва бир кун давомида 550 та “ўлжа” тутган МультиРадарлар ҳақида батафсил маълумот берилди. Ушбу брифингда EFFECT.UZ мухбири Элёр Тожибоев иштирок этди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.