Озирги кунда кўча-кўйда, транспорт, бозор ва дўконларда фуқароларимизнинг ўта хотиржамлиги

0
Minzdrav
Minzdrav11591

    Ҳозирги кунда кўча-кўйда, транспорт, бозор ва дўконларда фуқароларимизнинг ўта хотиржамлиги, оддий ҳимоя воситаларини тақмаслигининг гувоҳи бўлаяпмиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Эъзоз Ризаев коронавирусдан сақланиш, ёз ойларида вирус хавфини камайтириш ва вакцинациянинг аҳамияти ҳақида ўз фикрларини билдирди.

    Жумладан, мутахассис:
    ижтимоий масофани сақлаш;
    мунтазам қўлларни ювиш;
    антисептик воситалардан фойдаланиш;
    кўчада юзга қўл билан тегмаслик;
    тиббий ниқобдан мунтазам фойдаланиш каби талаблар ҳануз ўз аҳамиятини йўқотмаганини таъкидлади.

    Ўзбекистонда айни пайтда эпидемиологик вазият буткул хафвсиз деб айта олмаймиз. Шу боис, оммавий эмлаш тадбирларида фаол бўлиш, ўз-ўзини ва яқинларини касаллик хавфидан сақлаш вазифасини ҳар бир киши ўз фуқаролик бурчи деб ҳисоблаши керак.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.