Айни пайтда пойтахтимиздаги “International Tashkent” меҳмонхонасида репродуктив тиббиётга бағишланган “Аёллар саломатлиги

2
Minzdrav
Minzdrav11520

    Айни пайтда пойтахтимиздаги “International Tashkent” меҳмонхонасида репродуктив тиббиётга бағишланган “Аёллар саломатлиги” II халқаро форуми бўлиб ўтмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирни вазир ўринбосари Э. Баситханова кириш сўзи билан очиб берди.

    Форумда диагностика ва даволашнинг илғор усулларини амалиётга жорий этиш, замонавий гинекология, бепуштлик терапияси, АРТ, урология, педиатрия ва cоғлом овқатланиш каби мавзуларга оид қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

    Шунингдек, анжуманда маҳорат дарслари ташкил этилиб, етакчи маҳаллий ва хорижий экспертларнинг маърузалари тингланди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.