Пойтахтимизда янги замонавий тиббиёт маркази фойдаланишга тайёр

153
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Скоро! Новый современный медицинский центр примет первых пациентов

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги, “Алоқабанк” АТБ ва хусусий тармоқ вакиллари иштирокидаги яна бир инвестициявий лойиҳа. Кўп тармоқли тиббий хизмат кўрсатиш ва диагоностика маркази. Отоларингология, педиатрия, юз-жағ жарроҳлиги, лор, тери-таносил касалликлари каби 15 та йўналишни қамраб олган муассасада кунига ўртача 250 нафар беморга хизмат кўрсатувчи поликлиника ва 70 дан зиёд ўринга эга даволаш бўлими фаолияти йўлга қўйилади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан амалга оширилаётган инвестиция дастурига мувофиқ тиббиёт марказининг қурилиши ва жиҳозланиши учун “Алоқабанк” АТБ томонидан 13 миллиард сўм инвестиция киритилди. Операция, реанимация, умумий даволаш бўлимлари дунё амалиётидаги энг замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди.

    “Happy life” замонавий кўп тармоқли тиббиёт маркази Наврўз умумхалқ байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.