Eski chorigʻingni unutma | Эски чориғингни унутма

81
ziyouz
ziyouz23486

    1900 йилнинг бошлари. Америкада яшайдиган қора танли икки дўст – Смит ва Жонга ҳам бошқа ирқдошлари каби тубан муомала ва ғайриинсоний муносабат раво кўриларди. Икки дўст бир куни Нью Йорк кўчаларида кетиб боришаркан, бир рекламага кўзлари тушиб қолади. Унда шундай ёзилганди: “Негрлар “оқартирилади”! Бор-йўғи 100 доллар эвазига!”

    Смитнинг 101, Жоннинг 99 доллари бор эди. Жон Смитга: “Ортиқча бир долларингни менга бер, иккаламиз ҳам кириб “оқариб” чиқамиз”, дейди. Смит бу таклифни қабул қилмайди: “Йўқ! Аввал мен кириб чиқай, кейин сен кирасан!”

    Бироздан кейин “оқариб” чиққан Смитни кўриб, Жоннинг ҳаваси ортиб кетади: “Ў-ў-ў, Смит! Роса оқарибсанми?! Қолган бир долларингни бер, мен ҳам кириб “оқариб” чиқай”. Лаҳзалик сукутдан кейин энди “ўзга” бир Смитнинг жавоби янгради: “Йўқол кўзимдан, ҳабаш!”

    Қиссадан ҳисса эса.. Ҳаммасини ҳикоянинг ўзи айтиб турибди, шундай эмасми?!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.