Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 8-март байрам акцияси

154
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631414

    Кунни чиройли гуллар, хуш табассум ва эзгу тилаклар билан кутиб олиш, ўтказиш нақадар қувончли. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтимизнинг хотин-қизлари учун шундай муҳитни яратишга ҳаракат қилди.

    Пойтахтимизнинг Халқлар Дўстлиги майдони. Ҳамшаҳарларимиз кундалик юмушларни бажаришга ошиққан. Муҳтарама аёллар, мунис опа сингилларимизнинг гуллар билан қарши олиниши, уларга 8 рақами акс этган кўкрак нишони тақдим этилиши ва байрам тилаклари билдирилиши хотин- қизларимиз учун том маънода байрам кайфиятини ҳадя этмоқда.
    Меҳрибон, куюнчак, оқила, муштипар, севимли, гўзал.. Аёлларимиз шунчалик кўп ва хўп мадҳ этишга арзийди.

    Аёл муҳаббатдан куч олади, эътибордан юксалади, ғамхўрларга суянади, эъзоздан бахт топади. Аёл борки, муҳаббат бор, бахт, гўзаллик, нафосат барқарор. Байрамингиз муборак азиз оналар, муҳтарама опа сингиллар!

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.