Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 5 қаватли 75 ўринли биносида кардиожарроҳлик

3
Minzdrav
Minzdrav11641

    Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан барпо этилган Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг 5 қаватли 75 ўринли биносида кардиожарроҳлик, трансплантология ва нейро-қон томир хирургияси йўналишида юқори технологик амалиётлар ўтказилмоқда.

    Мутахассисларимиз Япониянинг етакчи клиникаси билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган бўлиб, бош мия қон-томир тизими ва бош миянинг мураккаб касалликлари бўлган беморларга кўрсатиладиган тиббий хизматни ривожланган давлатлар даражасига кўтаришни мақсад қилишган. Натижада, ушбу жарроҳлик амалиётларига муҳтож бўлган беморлар чет элга чиқмасдан мамлакатимизнинг ўзида шифо топмоқда.

    Бу ҳақда батафсил ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳадан билишингиз мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.