Ibrohim Gʻafurov "Avtoportret" koʻrsatuvida | Иброҳим Ғафуров

40
ziyouz
ziyouz23486

    Ёзувчи таржимон, танқидчи Иброҳим Ғафуров 1937 йил 27 декабрда Тошкентда ҳунарманд оиласида туғилди. 1956-1961 йилларда САГУ (ҳозирги ЎзМУ) нинг филология факултетида ўқиди. 1961-1982 йилларда Давлат бадиий адабиёт нашриётида кичик муҳаррир, таҳририят мудири, бош муҳаррир ўринбосари лавозимларида ишлади. 1995 йилда “Миллий тикланиш” демократик партиясини ташкил этиш ташаббускори бўлди. У мазкур партиянинг раиси (1996 йилдан), “Миллий тикланиш” газетасининг бош муҳаррири. И. Ғафуров “Гўзалликнинг олмос қирралари” (1964) “Унитилмаган боғ” (1965), “Жозиба” (1970), “Ёнар сўз” (1973), “Ям-яшил дарахт” (1976), “Юрак – аланга” (1980). “Лириканинг юраги” (1982), “Шеърият — изланиш демак” (1984), “Ўттиз йил изҳори” (1987), “Тил эркинлиги” (1998) цингари адабий танқидий, бадиа китоблар муаллифи. У “Дарвоза”, “Ҳумо қушим”, “Қалдирғочим” цингари шеърий насрлар ёҳуд мансуралари билан эътибор қозонди. Иброҳим Ғафуров жаҳон адабиётининг “Жиноят ва Жазо”, “Телба”, “Қиморбоз” (Доcтоевский), “Азизим” (Мопассан), “Алвидо, қурол”, “Чол ва Денгиз” (Э. Хемингуей), “Қиёмат”, “Чингизхонниг оқ булути” (Чингиз оқ булути), “Ёнғин” (В. Распутин) цингари асарларини ўзбек тилига таржима қилган. И. Ғофуров филология фанлари номзоди (1973), Ўзбекистон ёшлари мукофоти (1989) лауреати, “Дўстлик” ордени соҳиби (1995).

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.