Юқори технологияли операцияларнинг мураккаблиги нимада

2
Minzdrav
Minzdrav11563

    Юқори технологияли операцияларнинг мураккаблиги нимада? Аввало, бундай амалиётлар учун энг илғор тиббий қурилма ва жиҳозлар зарур. Шунингдек, жараён шифокорлардан катта билим ва маҳорат талаб этади. Қолаверса, бу каби жарроҳлик операцияларининг сарф-харажатлари жуда катта.

    Аммо бундай омиллар беморлар ҳаётини хавф остида қолдирмаслиги керак. Юртимизда инсон қадри учун йўналтирилган ислоҳотлар шу мақсадни ҳам кўзда тутади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан эълон қилинган “Саломатлик кунлари” акцияси доирасида Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган юқори технологияли операциялар юзлаб эҳтиёжманд беморларни яна соғлом ҳаётга қайтарди.

    Пойтахтдан борган энг етакчи шифокорлар бошчилик қилган барча жарроҳлик амалиётлари давлат ҳисобидан ва энг муҳими, муваффақиятли бажарилди.

    “O‘zbekiston 24” телеканалида намойиш этилган юқоридаги видеолавҳада мазкур акция тафсилотлари ҳақида батафсил сўз юритилади.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.