Бугунги кунда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази вилоятда истиқомат қилувчи 600 минг нафардан

4
Minzdrav
Minzdrav11659

    Бугунги кунда Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази вилоятда истиқомат қилувчи 600 минг нафардан зиёд болаларга 24 йўналишдаги ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

    Ҳозирда турли оғир хасталикларга чалинган жажжи беморларда кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари шу ернинг ўзида бажариляпти. Масалан, ўтган йил марказда 3300 дан ортиқ операциялар ўтказилган бўлса, шулардан 653 таси лапароскопик, торакоскопик, нейрохирургик ва бошқа турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиётларидир.

    Энг муҳими, ушбу операцияларнинг аксарияти кам инвазив усулда бажарилиб, бунинг натижасида беморларнинг шифохонада реабилитация ўташ даври қисқарди.

    ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу марказ фаолияти ҳақида батафсил сўз боради.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.