Yurak sadosi – Baxshichilik san’ati haqidagi hujjatli film

43
botirjon_777
botirjon_7774053084

    Сўз, қалб ва мусиқа уйғунлиги, ноёб бахшичилик санъати. Бахшиларга фонограмма ва оммабоп аранжировкалар ёт, уларнинг маҳорат сирлари авлоддан авлодга, оғиздан оғизга ўтиб келади. Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати томонидан суратга олинган ҳужжатли фильм бахшиларнинг бетакрор анъаналарига бағишланган. Фильм ушбу қадимги санъат янги ҳаёт бошлаётгани, давлатимиз раҳбарининг бебаҳо меросни асраб-авайлаш, миллий санъат тарихини ўрганиш ва оммалаштириш, уни ёшлар ўртасида тарғиб қилиш борасидаги ташаббусларидан сўзлайди. Термизда бўлиб ўтган биринчи халқаро фестиваль, бахшилар мактаби очилиши ва яна кўплаб ташаббуслар. Улар бахшилар ижодига янги нафас олиб кирди, бутун дунё халқ достончилиги жозибаси ва сеҳридан баҳраманд бўлди. Зеро, достон – юрак садоси.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.