"ICC GROUP" пойтахтнинг магистрал каналларига қизиқиш билдирди

14
ToshkentShaharHokimligi
ToshkentShaharHokimligi631419

    “ICC GROUP” пойтахтнинг магистрал каналларига қизиқиш билдирди

    Тошкент шаҳар ҳокимлигида Туркиянинг “ICC GROUP” компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

    Компания сув саноати ишлари, хусусан тўғон қурилиши ва каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш бўйича бой тажрибага эга.

    Учрашувда меҳмонлар пойтахтдаги Бўзсув, Қорасув, Салар, Бўрижар каби магистрал каналлар қирғоқларини мустаҳкамлаш юзасидан ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суришди. Шунингдек, томонлар бу борада бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр алмашишди.

    Музокаралар давомида, туркиялик мутахассислар Тошкентдан оқиб ўтувчи каналларнинг геостратегик аҳамиятига тўхталиб, бу туризмни ривожлантиришда кенг имкониятлар беришини таъкидлади.

    Маълумот учун, компанияга 2010 йил Анқара шаҳрида асос солинган бўлиб, Туркиянинг етакчи пудратчиларидан ҳисобланади.

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.