Айни пайтда пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида “Неврологиянинг ёшга боғлиқ долзарб муаммолари” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда

3
Minzdrav
Minzdrav11530

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент тиббиёт педиатрия институти ва Ўзбекистон неврологлари жамоа бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда сўнгги йилларда юртимизда неврология соҳасида эришилган ютуқлар, тиббиётнинг мазкур йўналишини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги режалар хусусида сўз юритилди.

    Шунингдек, тадбир доирасидаги шўъба йиғилишларида хорижий ва маҳаллий мутахассислар неврологиянинг долзарб масалалари, шу жумладан:

    Инсультдан кейинги реабилитациянинг ўзига хос жиҳатлари;
    Болаларда инсультнинг когнитив реабилитацияси;
    Паркинсонизмни даволашда эволюцион қарашлар каби қатор мавзуларда маърузалар қилмоқда.

    Икки кун давом этадиган мазкур анжуман доирасида кўргазмали маҳорат дарслари ўтказилиши ҳам режалаштирилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.