«PROlogue» фестивали қандай ўтгани ҳақида

124
Uzbekkinouz
Uzbekkinouz311

    Жорий йилнинг 13-16 декабрь кунлари “Ёшлар ҳафталиги” доирасида, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “PROlogue” – ёш киноижодкорлар томонидан суратга олинган қисқа метражли фильмлар II Республика фестивали ташкил этилди.

    Фестивалнинг асосий дастурида намойиш этилган 16та қисқа метражли фильмлар Ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, қуйидагилар 4та асосий ва 3та қўшимча йўналиш бўйича тақдирланишди:

    “Энг яхши қисқа метражли бадиий фильм” учун бош соврин
    “Меҳмон” фильмига берилди (сценарий муаллифи: Достон Раҳматуллаев, Ўктам Ғуломов; режиссёр: Абдуазим Илҳомжонов; оператор: Ҳусан Алиев, Шокир Набиев).

    “Энг яхши сценарий” соврини “Менинг дунёим” фильми сценарий муаллифи Саидпўлат Ҳакимовга топширилди.

    “Энг яхши режиссёрлик иши” совринига “Чўлдаги кемалар” фильми режиссёри Ольга Хан лойиқ кўрилди.

    “Энг яхши операторлик иши” соврини билан “Тинчлик соҳили” фильми ижодкорлари Мухлиса Азизова, Жамшид Ғаниев тақдирланишди.

    Ҳакамлар ҳайъатининг махсус соврини «Ҳуррият қурбонлари» (Санжар Султонов, Ҳасан Алиев) ва «Меҳр» (Ҳасан Алижонов) фильмига топширилган бўлса, «Томошабин меҳрини қозонган фильм» мукофоти билан «Бизни тушунишмайди» (Шокир Ҳолиқов) ҳамда «Адабий асарнинг энг яхши киноталқини» мукофоти билан «Адолат» (Азиз Арзикулов) фильми ижодкорлари тақдирланишди.

    Шу билан бирга, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги раҳбариятининг ташаббуси билан «Юрсак деймиз изингиздан, Устозлар» номли махсус номинация таъсис этилиб, ушбу мукофот Ўзбекистон санъат арбоби, Ўзбекистон халқ артисти, “Эл-юрт ҳурмати ордени” соҳиби Шуҳрат Аббосовга топширилди.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.