Қибрайдаги фожиага “Умар аканинг дипломи” сабаб бўлганмиди

392
Worldnewsuz
Worldnewsuz790

    Тошкент вилоятининг Қибрай тумани “Молия-иқтисодиёт” касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Д.Қ. 25 июнь куни ўзини осиб вафот этган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
    18 ёшли Д.Қ. исмли йигит Қибрай туманида жойлашган «Молия-иқтисодиёт» касб-ҳунар коллежида 3 курсни битирган, онаси қарамоғида, оиласида кенжа фарзанд бўлган. Ўз маҳалласидаги босмахонада оддий ишчи бўлиб ишлаб келган.
    Воқеа жойига тергов-тезкор гуруҳи чиққан бўлиб, воқеа жойи ҳамда мурда мутахассислар иштирокида кўздан кечирилган ва ўлим ҳолатига ойдинлик киритиш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.
    Марҳум Д.Қ. нинг курсдошлари томонидан 26 июнь куни коллеж биносида олинган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Видеода Д.Қ. нинг қиз курсдошлари йиғлаётганини, катта ёшдаги бир неча одам ким биландир жанжаллашаётгани ва уни қувлаётганини кўриш мумкин.
    Видеони олган қиз барига коллеж директори “Умар аканинг дипломи” сабаб бўлганини айтади.
    “Бегуноҳ болани ўлдирдинглар, ҳамманглар. Ҳамманглар айбдорсизлар. Карантинда синф залини ювишга чақирдинглар”, дейди видеони олаётган қиз йиғлаган ҳолда.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.