Юқори технологик операцияларнинг афзалликлари кўп

3
Minzdrav
Minzdrav11507

    Юқори технологик операцияларнинг афзалликлари кўп. Аввало, беморни оғир касалликдан халос этиш учун унинг танасида кичик кесма очилиши кифоя.

    Шунга яраша жароҳатларнинг битиши ҳам осон. Терида сезиларли чандиқлар қолмайди. Организмнинг касалланган ёки зарарланган қисми мониторда кафтдек намоён бўлиб туради. Бу эса жарроҳнинг ишлаши учун қулай.

    Чуқурлаштирилган наркоз шарт эмас. Амалиёт қисқа давом этади ва хавфсизлик даражаси юқори. Шу боис бемор мураккаб операциядан сўнг эртасигаёқ юриб кетиши мумкин.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилоятида ўтказилаётган соғломлаштириш акцияси доирасида пойтахтдан борган етакчи шифокорлар томонидан кўплаб беморларда давлат ҳисобидан каминвазив усулдаги шундай юқори технологик амалиётлар бажариляпти.

    «O‘zbekiston 24» телеканали орқали намойиш этилган юқоридаги видеолавҳа ушбу жараён тафсилотларига бағишланган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.