Андижон вилоятининг Булоқбоши туманидаги “Мирзоҳид Эшонқулов” чорвачилик хўжалигида вилоят кўргазмали семинари ташкил этилди

4
vetgov
vetgov6562

    Тадбирда ҳудуддаги ветеринария мутахассислари, “Чорванасл” маркази вакиллари ҳамда чорвачилик хўжалиги раҳбар-ходимлари иштирок этишди. Семинар давомида қорамоллар наслини яхшилаш, наслчиликни ривожлантириш, шунингдек четдан наслли қорамоллар олиб келишда давлат томонидан ажратилаётган субсидиялар ва бошқа имтиёзлар хусусида фикр юритилди. Шу билан бирга соҳани янада ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан кўплаб амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани таъкидланди. Маълумот учун, айни пайтда ушбу хўжаликка яқинда Автрия давлатидан 32 бош наслли қорамол олиб келиниб, парвариш қилинмоқда.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.