Gʻolib boʻlishni istasangiz | Ғолиб бўлишни истасангиз

45
ziyouz
ziyouz22486

    Кунлардан бир куни қурбақалар мусобақа уюштиришибди. Шартга кўра ғолиблик баланд миноранинг устига биринчи бўлиб чиққан иштирокчига насиб қилади.

    Ниҳоят кутилган он келиб, мусобақа бошланди. Томошага келган кўплаб қурбақалар мусобақа иштирокчиларидан ҳеч бири минора тепасига чиқолмаслигидан баҳс қилишар, тинмай бақиришарди: “Бечоралар, бекорга овора бўляпсиз, барибир маррага етолмайсиз!.”

    Бу сўзларни эшитган иштирокчилар, маррага етолмасликларига ўзлари ҳам ишониб, бир-бир мусобақани тарк эта бошладилар. Лекин биттагина қурбақа бу гапларга парво қилмай, ўжарлик билан минорага тирмашарди. Пастдагилар эса ҳамон бақиришарди: “Барибир ғолиб бўлолмайсан!.”

    Ниҳоят ҳамма иштирокчилар ғолибликдан умид уздилар. Фақат бояги биргина қурбақа тиришиб-тирмашиб миноранинг устига чиқишни уддалади. Ҳайрат ичида қолган иштирокчилару томошабинлар ундан бу мушкул ишни қандай бажарганини сўрашга ошиқдилар.

    Томошабинлардан бири ғолибга яқин келди ва ундан қандай қилиб бу ишнинг уддасидан чиқдинг, деб сўради. Лекин ғолиб унинг ҳам, бошқаларнинг ҳам саволларини тушунмагандай индамай тураверди. Шунда билдиларки, ғолиб қурбақа кар экан!

    Бу ҳикоядан тўғри хулоса чиқаринг. Бадгумон кимсаларнинг умидларингизни синдиришига йўл қўйманг. Ҳамиша ўзингизга, қалбингизга ишонинг. Шундагина кўзланган маррага етиб борасиз!

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.