Топганимиз, йўқотганимиз

70
Muhammadnazar
Muhammadnazar24251

    Ўзбекистон халқ шоираси – Ҳалима Худойбердиеванинг 1968 йилда чоп этилган «ИЛК МУҲАББАТ» номли шеърий тўпламидан. «Топганимиз, йўқотганимиз». Музаффар Муҳаммадназар ижросида.

    Фақат омад камдан-кам жуда,
    Юрамиз биз топиб, йўқотиб.
    Гоҳо ясоғлиқ от устида,
    Гоҳ пиёда, чангларга ботиб.
    Яшилланар умр дарахтимиз,
    Сарғаяр ҳам бевақт ёғса қор.
    Шундай, гоҳо тожу-тахтлимиз,
    Гоҳ кечириб бўлмас гуноҳкор.
    Изҳори дил қиладир қушлар,
    Биз уларни этмасмиз писанд.
    Овунтирар бизларни тушлар,
    Оҳ, у тушлар гоҳ берадир панд.
    Гоҳ қип-қизил гулларга кўмиб,
    Бир олам бахт йўллайдир олам.
    Сипқорармиз кўзимиз юмиб
    Зардоб тўла қадаҳларни ҳам.
    Гоҳ кулиб, гоҳ қўл силтаб, куйиб
    Ўтказармиз бунинг барини.
    Ҳаётнинг шан марҳамати-ю
    Рутубатли алдоқларини.
    Оқарганда сочлар эслаймиз
    Сархуш баҳор, куз ўтганини.
    Кимларнидир рад этганмиз биз,
    Кимлар бизни рад этганини.
    1967 йил 8 июнь

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.