Ro’lik 27.06.2020 SD 2Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига байрам табригидан

1
Minzdrav
Minzdrav11560

    «Доимо янгилик излаб, янгиликка интилиб яшайдиган, жамиятда юз бераётган муҳим ўзгаришлар, устувор ғоя ва ташаббусларнинг маъно-моҳиятини одамларга тезкорлик ва холислик билан етказадиган, ҳаётнинг қайноқ нуқталарига дадил кириб борадиган сиз, азизларга мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган беқиёс ҳиссангиз учун чуқур миннатдорлик билдираман.

    .. Бугун авлодлар, ижодий мактаблар, анъаналар, тушунча ва тасаввурлар янгиланмоқда. Интернет замони ўз талаб ва қоидаларини илгари сурмоқда. Ана шундай мураккаб ўтиш даврида миллий журналистикамиз илгари кузатилмаган турли синов ва қийинчиликларга ҳам дуч келаётганини эътироф этиш ва уларни биргаликда бартараф қилиш ҳақида ўйлашимиз лозим..»

    П.С: Юқоридаги Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан ўтган йили тайёрланган видео лавҳа орқали журналист касбининг бор машаққатини ҳис қилиш мумкин.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.