Тошкент шаҳрида “Дерматовенерологик ва эстетик тиббиётда соҳалараро замонавий ёндашувлар” мавзусида халқаро

0
Minzdrav
Minzdrav11507

    Тошкент шаҳрида “Дерматовенерологик ва эстетик тиббиётда соҳалараро замонавий ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция иш бошлади.

    Ушбу анжуманда АҚШ, Буюк Британия, Испания, Германия, Бразилия, Дания, Ҳиндистон, Корея Республикаси, Россия, Туркия, Украина, Озарбайжон, Тунис, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон ва Беларусдан 140 нафар хорижий мутахассис қатнашмоқда.

    Шунингдек, мамлакатимиз тиббиёт муассасалари, олий тиббий таълим даргоҳларидан келган 600 нафардан ортиқ тор соҳа ва 20 нафардан зиёд ёндош соҳа мутахассислари иштирок этяпти.

    Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббий маркази томонидан ўтказилаётган ушбу конференция ўзбек тиббиёти ва илм-фани учун манфаатли бўлиши шубҳасиз.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги
    Матбуот хизмати.

    Комментарии

    Для добавления комментариев необходимо авторизоваться.